... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Спортчилар ХОҚ қарори устидан судга арз қилишди


15:00, 06.12.2017 Спорт
 745

Лозанна шаҳридаги Спорт арбитраж суди ҳам Олимпиада ўйинларидан умрбод четлаштирилган спортчилардан аппеляциялар қабул қилганини билдирган.

Россиянинг қишки олимпия ўйинларидан четлатилгани тўғрисида бугун хабар берган эдик.
 
Энди, Россиялик 22 нафар спортчи Халқаро олимпия қўмитасининг бу қарори юзасидан, судга шикоят аризаси беришган. Халқаро спорт суди эса ўз навбатида бу аризаларни қабул қилган.
 
Шунингдек, Лозанна шаҳридаги Спорт арбитраж суди ҳам Олимпиада ўйинларидан умрбод четлаштирилган спортчилардан аппеляциялар қабул қилганини билдирган.
 
Россия терма жамоасининг Жанубий Кореяда ўтадиган қишки олимпия ўйинларидан четлатилиши, жорий йилнинг 8 декабр куни Давлат Думасининг ялпи мажлисида ҳам  кўриб чиқилади.
Обил Сафаров

Теглар:Халқаро олимпия қўмитаси Россия Қишки олимпия ўйинлари Мутко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!