Башар Асад Сурия Бош вазирини лавозимидан бўшатди

Олам

image

Сурия Президенти Башар Асад Бош вазир Имад Хамисни ўз лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда бугун, 11 июнь куни Суриянинг SANA давлат агентлиги маълум қилди. http://sana.sy/

"Президент Башар Асад Вазирлар Кенгаши раиси Имад Хамисни эгаллаб турган лавозимидан озод этишни назарда тутувчи 143-сонли фармон чиқарди", дейилади агентлик хабарида.

Сув ресурслари вазирлиги раҳбари Ҳусайн Арнус бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани айтилмоқда.

Шунингдек, ҳукумат 19 июль куни бўлиб ўтадиган Араб Республикаси Халқ Кенгашига (парламент) сайловларига қадар ўз ишини давом эттириши таъкидланган.

Имад Хамис 2016 йил июнь ойидан бери Суриянинг Бош вазири бўлиб ишлаб келаётган эган. Ундан олдин у мамлакатнинг Электр вазирлигини бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг