Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш даражаси яна 94 фоизга кўтарилди

Жамият

image

Бугун, 27 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 181 нафарга ортиб, 55 401 нафарни ташкил этмоқда. Бугун жами 448 кишида коронавирус аниқланди. 

Янги касалланиш ҳолатлари:

- 70 нафари Тошкент вилоятида;
- 11 нафари Жиззах вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга яна бир нафар бемор вафот этди. Бугунги жами ўлим ҳолатлари 5 тани ташкил этди. Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони эса 459 нафарга етди. 

Бугун:

 - Тошкент шаҳрида 339 нафар;
- Тошкент вилоятида 92 нафар;
- Андижон вилоятида 14 нафар;
- Самарқанд вилоятида 13 нафар;
- Фарғона вилоятида 12 нафар;
- Жиззах вилоятида 10 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар;
- Сурхондарё вилоятида ҳам 8 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 6 нафар;
- Навоий вилоятида 5 нафар - жами 507 нафар бемор  тузалди. 

Шундай қилиб, мамлакатда 51 965 (+507) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 977 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 725 нафари оғир, 299 нафар ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг