Совет даврининг машҳур актрисаси ўлим ёқасида

Маданият-санъат

image

Кўпчиликка "Бриллиант қўл" фильмидаги рақси билан таниш бўлган машҳур совет актрисаси Светлана Светличная ўткир миокард инфарктидан кейин еб-ичишдан қолди. Шифокорлар актриса организмини қон томири орқали озиқлантиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда "Shot" Telegram-канали хабар берди.

Қайд этилишича, 27 март куни Светличная юрак етишмовчилиги билан оғир аҳволда Склифосовский илмий-тадқиқот институтига олиб борилган. 

"У 29 мартгача реанимация бўлимида эди, шундан сўнг у бошқа бўлимга ўтказилган. Актриса бунгача Ганнушкин руҳий касалликлар клиникасининг психиатрия бўлимида ҳам даволанган", дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, актрисанинг ҳаётий қуввати томир ичига юбориладиган махсус эритма орқали сақлаб турилибди. Светличная аҳволи оғирлиги ва паст қон босими туфайли овқатлана олмайди.

Шифокорлар машҳур актрисага "коронар синдром, юрак ва буйрак етишмовчилиги билан учинчи босқичли гипертензия" ташхисини қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Светлана Светличная

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар