Ўзбекистонда иш ҳақи кечиктирилса банклар жаримага тортилади

Жамият

image

Ўзбекистон Марказий банки мижозларга хизмат кўрсатишда йўл қўйилган қоидабузарликлар учун молиявий корхоналарни жаримага сола бошлайди. 

Жарималарга, хусусан, қуйидаги ҳолларда тортилади:

— Мижозларга иш ҳақининг нақд қисми тўланишидаги кечикишлар
— Электрон тўловларни амалга оширишда кечикишлар (ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1%, лекин тўлов суммасини 10% идан кўп бўлмаган)

— Банк айби билан янглишиб юборилган электрон тўловни қайтаришдаги кечиктирмалар

— Пул маблағларининг ҳисобга ўтказилиши ва ечилиши тартибида қоидабузарлик, барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан ҳолатда ҳам ҳисоб очишда кечиктириш ёки бундан бош тортиш

Шу билан бирга, низомда молиявий корхоналар қайси ҳолларда жарималарни тўлашдан озод этилиши тўғрисида ҳам маълумот берилган.

 — Банклараро электрон тўловлар тизимида вужудга келиши мумкин бўлган танаффуслар 

— Мижоз томонидан банкка қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган тўлов ҳужжатларининг тақдим этилиши

— Банк ёки мижоз ҳисоб рақами бўйича операциялар тўхтатилиши киритилган

Тижорат банкларига барча жарималар суд қарори асосида қўлланилади, шунинг учун юқорида қайд этилган қоидабузарликларга учраган мижозлар судга даъво билан мурожаат қилиши керак бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда банклар жаримага тортилади

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар