Ўзбекистонда ов туризмига шарт-шароитлар яратилади

Жамият

image

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон туризм магистрали” бўйлаб туристлар учун зарур инфратузилма объектлари ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатга асосан икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни ишлаб чиқилади:

•  махсус кўчма дўконлар, киоскалар ва кафе-фургонларда (“фудтрак”) умумий овқатланиш хизматларини кўрсатишга (“стрит-фуд”) рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом;

•  “МICЕ” – тадбирларни ўтказиш учун тегишли инфратузилмага эга объектлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом.

Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси ва манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни ривожлантириш дастури тасдиқлаш тўғрисида қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси Маданият вазирлиги, Давлат туризм қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни ишлаб чиқади:

•  туристлар учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида жамоат жойларида таҳорат ва ибодат қилиш жойларига хос наъмунавий талаблар;

•  зиёрат қадамжоларида бўлиш, маданий ва ибодат биноларини зиёрат қилиш қоидалари.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Қизилқум давлат қўриқхонаси ва Ҳисор тоғ-арча давлат қўриқхоналарини ов туризми учун шароитлар яратган ҳолда миллий боғларга айлантириш бўйича таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Экологик партияси ва жамоатчиликнинг хайвонларга ов қилиш учун рухсатномалар беришга мораторий жорий қилиш бўйича таклифи маъқулланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ов туризми

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар