Рим Папасининг коронавирусга чалингани тасдиқланмади
Олам
−
03 Март 2020
4714Аввалроқ, Рим Папаси Франциск бетоблиги сабабли 1 март куни бўлиб ўтадиган учрашувларни бекор қилгани, у коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 3 март куни Папа коронавирусни аниқлаш тестидан ўтди ва натижада унда инфекция йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.
Муқаддас Тахт вакиллари бу маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 90 927 нафарга етди. Ушбу касалликдан 3124 киши вафот этди. 47 924 бемор шифо топган.
Коронавирус энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (80151 бемор – 2944 нафар вафот этган), Жанубий Корея (4812 – 34), Италия (2036 – 52), Эрон (1501 – 66), Япония (274 – 6).