Мирзиёев тўқимачилик корхоналарининг Европа бозорига чиқиши учун йўл-йўриқ кўрсатди

Жамият

image_2020-04-23_20-21-58

Хабарингиз бор, бугун, 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев хомашё етиштириш ва ишлаб чиқариш занжирида таннархни камайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.

Мамлакатда йиллар давомида пахта толасининг ўзи экспорт қилингани учун унинг нархи Ливерпуль котировкасига боғланган эди. Аслида пахта толаси Нью-Йорк биржасида сотилади ва унинг нархи Ливерпулникидан 10 фоизга арзон юради.

Бу тўқимачилик маҳсулотлари қиймати ошишига таъсир қилаётгани қайд этилиб, мутасаддиларга пахта толаси нархини халқаро биржа котировкасига ўтказиш юзасидан топшириқ берилди.

Йиғилишда тўқимачилик корхоналарининг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шароит яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Бу соҳадаги тайёр маҳсулотларимиз экспорти асосан минтақа бозорига боғланиб қолган. Экспортёрлар Европага кириши учун 15 фоиз бож тўлаш ва 4 баравар кўп транспорт харажати қилишга мажбур бўлмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига Европа Иттифоқи бозорлари учун “GSP+” мақомини олиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, Халқаро молия корпорацияси кўмагида маҳсулотларни “BSI” стандартлари асосида сертификатлаш ишларини жадаллаштириш кераклиги таъкидланди. Экспортёрлар харажатларини субсидия қилишни янада кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев тўқимачилик

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг