Ботир Зокиров Қурилиш вазири лавозимига тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига раҳбар тайинланди. Бугунгача Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Ботир Эркинович Зокиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 31 августдаги Фармонига биноан Қурилиш вазири лавозимига тайинланган. 

Ботир Зокиров 1963 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 

1988 йилда Тошкент политехника инситутини тамомлаган. 

1980-1983 йилларда Тошкент асбобсозлик заводида йиғувчи-чилангар;

1985-1990 йилларда “Тошсантехгазмонтаж” трестининг 1-монтаж бошқармаси чилангар-сантехники;

1990-1993 йилларда “Тошкентбошқурилиш” корпарациясига қарашли 12-қурилиш трестининг 49-қурилиш бошқармаси мастери, иш бошқарувчиси;

1993-1994 йилларда 12-трестининг 50-қурилиш бошқармаси бош муҳандиси;

1994-1996 йилларда 12-трестининг 51-қурилиш бошқармаси бошлиғи;

1996-2011 йилларда “Трест 12” ОАЖ бошқарув раиси;

2011-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган. 

2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқуллаган эдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурилиш вазирлиги Ботир Зокиров

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг