Видео: Тарихда илк бор ўзбекистонлик ҳарбийлар Ғалаба парадида

Олам

Бугун, 24 июнь куни Россия пойтахти Москва шаҳрида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб Ғалаба паради бўлиб ўтмоқда.

Ушбу парадда тарихда илк бор ўзбекистонлик ҳарбийлар чиқиш қилди.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларга Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Шокир Хайиров бошчилик қилган.

Эслатиб ўтамиз, 9 май куни иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалаба шарафига анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Москвадаги Ғалаба паради коронавирус пандемияси сабаб қолдирилди. Шу сабаб парад 24 июнь куни ўтказилиши белгиланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ғалаба паради

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг