“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари тайинланди.

Қарор билан:

Бахром Қурбонович Шариповга “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раиси вазифасини бажариш юклатилди;

Олимжон Садуллоевич Жумаев Уюшма раисининг истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди;

Ҳамид Орифович Очилов Уюшма раисининг озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Гул Моҳибуллаҳ Раҳман Уюшма раисининг гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Шуҳрат Абдулазизович Абдулазизов Уюшма раисининг илм-фан бўйича ўринбосари - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори этиб тасдиқланди.

Шунингдек, ушбу қарор билан Асан Азиевич Жарасбаев “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекипаксаноат

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг