... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Содиқ Хон: "Дональд Трамп Лондонга келмасин"


16:55, 07.12.2017 Олам
 1 150

Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон, АҚШ президенти Дональд Трампни Лондонга ташриф буюришни режалаштирмасликка чақирди

Америка президенти Дональд Трамп Қуддус шаҳрини Исроил давлатининг пойтахти деб эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабар эълон қилинганидан сўнг, дунёнинг турли бурчакларидан сиёсатчилар, машҳур шахслар бу қарорга нисбатан ўз фикрларини билдиришмоқда.
 
Лондон шаҳри мэри Содиқ Хон ҳам бу жараёндан четда қолмади. У АҚШ президенти Дональд Трампни, Лондонга ташриф буюришни режалаштирмасликка чақирди. Содиқ Хон ўз сўзида, “Мен анча тушунарли тарзда баён қилдим: у Лондонга давлат ташрифини режалаштирмасин.
 
Лондон шаҳрининг аҳолиси унинг мухлислари эмас. Менинг эшитишимча, у февраль ойида Лондонга келмоқчи, бу расмий ташриф бўлмайди. Кутайликчи, кўрамиз”, деган. Бундан олдин ҳам, Дональд Трамп ўз Twitter ида мусулмонларга қарши руҳдаги ролик жойлаштирганда, Содиқ Хон унинг Буюк Британияга расмий ташриф билан келишига қарши эканини билдирган.
Обил Сафаров

Теглар:Дональд Трамп Лондон Содиқ Хон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!