...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ прокурорнинг 700 минг АҚШ доллар пора олгани ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади


13:30, 16.05.2018 Жамият
 6 060

Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ҳодимларига нисбатан кўзғатилган жиноят иши мавжуд эмаслиги ҳам аниқланди.

Аввалроқ, Ўзбекистондаги айрим интернет нашрларида туман прокурори катта ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахс пойтахт фуқароси ва “Туркистон” банки ходимларининг жиноят ишлари бўйича масалаларини “ҳал қилиб бериш”ни ваъда қилганлиги хақида хабарлар тарқалган.
 
Шунингдек, тарқалган материалда у аввал 700 минг АҚШ доллари пора сифатида олинганлиги қайд этилган. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
 
Бош прокуратура шуни маълум қиладики, ҳозирги кунда юқоридаги ҳолат бўйича 2013 йилда ХОАТБ “Туркистон банк” ходимларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов қилинган жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини ўзгартириб бериш учун 300 минг АҚШ долларини алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан олганлиги юзасидан бир гуруҳ шахсларга нисбатан жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу жиноят иши бўйича гумон қилинувчилар мансабдор шахслар ҳисобланмайди ва хеч қандай хизмат мавқеига эга эмас.
 
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар прокуратурасининг иш юритувида прокуратура органларининг собиқ ҳодимларига нисбатан кўзғатилган жиноят иши мавжуд эмас. Тергов сири нуқтаи назаридан жиноят иши бўйича бошқа маълумотлар ҳозирда ошкор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас”, дея хабар берилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий саҳифасида.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар