Ўзбекистон давлат санъат музейи ёпилди

Маданият-санъат

image

Пойтахт Тошкентда жойлашган Ўзбекистон давлат санъат музейи реконструкция учун ёпилди. Бу ҳақда музей директори Васила Файзиевага асосланиб ЎзА ёзмоқда. 

Ўзбекистон давлат санъат музейи 1918 йилда ташкил этилган. Ҳозирда музей фаолият юритаётган бино 1974 йилда фойдаланишга топширилган. Ўтган вақт мобайнида музей биноси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, шунингдек, музей коллекциялари сақлашга ва ташриф буюрувчилар учун етарли шарт-шароитлар ачинарли аҳволда эди, дейилади хабарда. 

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 31 майдаги қарори асосида 2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Дастурга мувофиқ Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, музей коллекциялари ва ашёларини белгиланган меъёрларда сақлаш ҳамда намойиш этиш учун қўшимча хоналарни қуриш, бинонинг ички ва ташқи тарафларини тубдан таъмирлаш режалаштирилган. Ўз навбатида, маҳаллий ва хорижлик зиёратчиларга замон талабига мос шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, музей биносида реконструкция ишлари бир йил давом этади. Бу давр мобайнида музей вақтинчалик фаолият юритмайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон давлат санъат музейи

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар