Ўқитувчилар ўз фани ва давлат тилини билиши бўйича тест топширишни бошлади

Жамият

image

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқарув органлари ходимлари, методистлар ва мактаб ўқитувчиларининг менежерлик, тегишли фан ва давлат тили бўйича билимларини аниқлаш мақсадида тест синовларига старт берилди.

Тест синовлари Гулистон шаҳрининг Алпомиш спорт мажмуасида график асосида 3 сменада ўтказилмоқда. Ҳар бир сменага 600 нафар ўқитувчилар қамраб олинди.

Тест синовларини таълим-тарбия жараёнига халал бермаслиги мақсадида Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан ўқитувчиларни метод кунларида синовларга жалб қилиш бўйича график ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунга келиб тест жараёнларида математика, информатика, иқтисодий билим асослари каби фан ўқитувчилари ва методистлари иштирок этди.

Ўқитувчилар 30 та ўз мутахассислигига яқин бўлган фандан ва 20 та давлат тили, жами 50 та тестни икки соат мобайнида ечиши керак.

Тест синовларини жорий йилнинг 13 октябрь куни якунлаш ва ушбу жараёнга Сирдарё вилояти халқ таълими тизимида фаолият юритаётган 12500 дан ортиқ ўқитувчи ва ходимларни барчасини қамраб олиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, фан методистлари, мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳамда ўқитувчиларнинг ижодкорликка, янгиликларга ҳамда ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундаш мақсадида иншо ёзишлари режалаштирилган.

Фан методистлари жорий йилнинг 10-12 октябрь кунлари, директор ўринбосарлари ва барча ўқитувчилар ўзлари фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларида дарсдан кейинги вақтларда иншо ёзади.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида фаолият юритаётган халқ тизими ходимларини ҳам босқичма босқич тест синовларидан ўтказиш режалаштирилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўқитувчилар ўз фани ва давлат тилини

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар