Андижонга йўлга чиққан поезд нега тўхтаб қолгани маълум бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятига йўлга чиққан поезд бир соат тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди. “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти бу ҳолат юзасидан изоҳ берди ва йўловчилардан узр сўради. 

“Юртимизда иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Бунинг натижасида, 2019 йил 16 июль куни соат тахминан 18.00 да Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезди электровозининг электр қувватида узилиш кузатилди. Натижада мазкур поезд Кучлук - Тўйтепа перегонининг 36 км 5 пикетида тўхтаб қолди”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, кўрилган чора тадбирлар натижасида техник носозлик 1 соат ичида бартараф қилинган ҳамда поезд ҳаракати яна йўлга қўйилган. 

Хабарда берилган маълумотга қараганда, электр тизимида узилиш бўлганда вагондаги кондиционерлар ишламаслиги ҳамда куннинг иссиқлиги инобатга олиниб, поезд тўхтаган вақтида вагон эшиклари очилиб шамоллатиб турилган ҳамда йўловчиларга бепул салқин ичимликлар тарқатилган. 

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти маъмурияти барча йўловчилардан бугунги юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди,- дейилади изоҳда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзтемирйўлйўловчи иссиқ Поезд

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг