Зоир Мирзаевдан одамлар нимани талаб қиляпти? (видеоинтервью)
Интервью
−
16 Декабрь 2019
13496Зоир Мирзаев. Бу ном ўзбекистонликлар учун яхши таниш. 2018 йилнинг 28 октябрь куни Бош вазир ўринбосари лавозимидан озод этилган Мирзаев орадан икки ҳафта ўтар-ўтмас Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига ҳоким қилиб юборилди. Орадан бир йил ўтиб, Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Зоир Мирзаевнинг фикрича бугунги давр одамларида талабчанлик руҳи кўтарилган. Бу ҳақда у Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлиси вақтида QALAMPIR.UZ камераси қаршисида гапирди.Шуни қайд этиб ўтиш керакки, Мирзаев бўлиб ўтган воқеалардан кейин интернет нашрларга илк бор интервью беряпти.
“Бошқарув тизимида ишлаш янгилик эмас, лекин Қашқадарё вилоятида ишлаш янгилик. Инсонларда талабчанлик руҳи кўтарилган. Илгари бундай ҳолат бўлмаган. Халқимизда очиқ, ошкора раҳбарга масала қўйиш бу камдан-кам ҳолатларда бўлган. Буни ҳар кун, ҳар қадамда учратяпмиз. Исталган қишлоққа борсангиз халқнинг олдингизга қўядиган саволи бор. Сабаби йиллар давомида тўпланиб қолган масалалар. Албатта, бошқа бир маҳаллада чиройли бўлаётган кўчани кўрган халқ ўзининг маҳалласида ҳам кам бўлмаган даражадаги ҳолатни кўришни хоҳлайди. Бу замоннинг талаби”, дейди вилоят ҳокими.
Шунингдек, Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ҳокими сифатида ўз тааассуротларини ўртоқлашди.
“Таассурот шундайки, халқнинг мурожаати раҳбарни қайси йўналишда ишлашини ўзи белгилаб беряпти. Халқнинг мурожаатини эшитган одам ўз йўналишини топиб олади”.
Эслатиб ўтамиз, Зоир Мирзаев жорий йилнинг 26 октябрида Қашқадарё вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. У бугунгача қатор давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь