Қозоқ-қирғиз чегарасида этник можаро юз берди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Қирғизистон билан чегарага яқин ҳудудида, Масанчи қишлоғида қозоқлар ва дунганлар ўртасида этник можаро келиб чиқди.

“Қозоғисоннинг Қирғизистон билан чегара яқинида қозоқлар ва дунганлар (Қирғизистонда яшовчи халқ) ўртасида этник можаро чиқди. Айтишларича, ҳаммаси бир гуруҳ маҳаллий дунганлар ёши катта қозоқ чолни қаттиқ калтаклаганидан бошланган. Воқеалар янада авж олмаслигига умид қиламиз”, деган воқеага гувоҳ бўлган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти полиция департаменти ҳодисага изоҳ бериб, можаро полиция ходимига ҳужум қилиш оқибатида юз берганини айтган.

“7 февраль куни тахминан соат 14:10 да полиция ходимлари Кордай туманидаги Сортобе қишлоғида хизмат олиб бораётганда, давлат рақам белгиси стандартларга мос келмайдиган Honda Odyssey автомобилини тўхтатган”, дейди полиция департаменти.

Аммо гувоҳларнинг сўзига кўра, полиция эълон қилмаётган яна бир сабаб бор.

“Дастлаб, Қоракамар ва Масанчи қишлоқлари аҳолиси ўртасида маиший келишмовчилик юз берган. Қоракамарлик қари эркакни қаттиқ калтаклашган. Масанчини бизнинг регионда дунган анклави деб аташади. Қишлоқнинг 90 фоиз аҳолиси дунганлар. Қозоқ ва қирғизлар жуда оз”, деган маҳаллий фуқаро.

Қишлоқлар орасидаги масофа 3 кмдан ортиқ эмас. Уни Талос дарёси устидаги кўприк ажратиб туради. Гувоҳнинг сўзларига кўра, Қоракамар аҳолисини дунганларнинг полиция ходимини калтаклаши ҳайрон қолдирган. Полиция ходимини идорага ностандарт давлат рақам белгили автомобилда етказмоқчи бўлишган.

“Полициядан яширинишга уринган қоидабузар ўз уйи олдида тўхтади. Унинг қариндошлари ортидан келган полиция ходимларига қаршилик кўрсатиб, уларга тан жароҳати етказди”, дейилади полициянинг расмий баёнотида.

Шу икки воқеадан бир неча соат ўтиб, одамлар Масанчи қишлоғидаги уйларни ёқиш учун йўлга тушган. Тарқалган видеоларда ўқ отилганига ўхшаш овозлар ҳам эшитилади. Бироқ ким ўқ узаётганини аниқлашнинг имкони йўқ.

Кейинроқ полиция Масанчида вазият барқарорлашганини маълум қилди.

Аммо бу ахборот Дунганларнинг Қозоғистон ассоциацияси раиси Хусеем Дауров томонидан инкор қилинди. Унинг сўзларига кўра, қишлоқда отишма бошланган ва вазият кескинлашяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон можаро

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг