Фойдасига адашган сотувчи ёхуд Москвага учамиз

Олам

image

Жорий йилнинг 16 апрель куни туман каттақўрғонлик  Ҳолида Саидова турмуш ўртоғи Санжар Рашидов билан бирга Москва шаҳрига бориш мақсадида авиакассага боришади. 

Пайшанба шаҳарчаси “Дўстлик” маҳалласи Амир Темур кўчасидаги “Сагдиана ишонч авиа” МЧЖга қарашли авиакасса сотувчиси Гавҳар Абдуллаева Х.Саидова ва унинг турмуш ўртоғига “Ўзбекистондан Москва шаҳрига учувчи рейс учун” деб ҳар бирига 1 650 000 сўмдан, жами 3 300 000 сўмлик авиачипта тутқазган.

Эр-хотин аслида Ўзбекистондан Москвага эмас, Чимкентдан Москвага учадиган билетни сотиб олишганлигини имзо чекиб бўлишганидан сўнг англайди. Бу ҳақда Гавҳар Абдуллаевага айтганда бунинг ҳозир иложи йўқлиги, кейинроқ бирор нарса қилишни айтиб эр-хотинларни жўнатиб юборади. 

Бир неча кун сарсон бўлган Саидовлар оиласи Каттақўрғон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилишган. Жамият ходимлари ҳолатни ўрганганида Гавҳар Абдуллаева кўра-била туриб, бу ишга қўл ургани, агар хоҳласа фуқароларга ортиқча тўланган 200 минг сўмни қайтариб беришини билдиради.

Ундан истеъмолчига авиачипта учун қабул қилинган нақд пулларнинг бир маротабалик чеки сўралганда истеъмолчига бермаганлиги, энди ҳам имкони йўқлигини айтади.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар жамият ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, туман адлия бўлимига билдиришнома киритилган. Энди сотувчи қонунда белгиланган тартибда жавоб беради.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг