Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг 19 май куни тахминан соат 18:00да Манғистау вилояти “Бейнеу-Тажен” автомагистралининг 82-километрида ичида 7 та одам, жумладан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жойлашган “Лада Ларгус” енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

ЙТҲ оқибатида воқеа жойида Туркия фуқароси вафот этди, қолганлар Бейнеу туман касалхонасига жойлаштирилди. 

Айни пайтда Ўзбекистон фуқароси Бобомурод Бозорбоевич Аширов, (15.08.1991 й.да туғилган) мазкур тиббий муассасанинг жонлантириш бўлимида қолмоқда, қолган жароҳатланганларга, жумладан Ўзбекистон фуқароларига (Дурдимурод Бозорбоевич Аширов, 17.01.1990 й.да туғилган, Каримбой Йўлдошевич Шавхумов, 02.02.1980 й.да туғилган, Хайитмурод Отажонович Гошаров, 30.06.1984 й.да туғилган) касалхонадан рухсат берилди.

Бейнеу тумани полиция бўлими томонидан мазкур масала ўрганилмоқда. Жароҳатланган ҳамюртларга амалий кўмак бериш, жумладан Б.Ашировга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун элчихона Манғистау вилояти ва Бейнеу тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатган. 

Айни пайтда фуқароларимизни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг