... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Skype Хитойдаги интернет-текширувларнинг қурбонига айланди


15:19, 22.11.2017 Технология
 379

Microsoft корпорациясига тегишли Skype иловаси Хитойдаги Apple ва Android смартфонларидаги “иловалар дўкони”дан ўчирилди.

Microsoft корпорациясига тегишли Skype иловаси Хитойдаги Apple ва Android смартфонларидаги “иловалар дўкони”дан ўчирилди, дея хабар бермоқда “Bloomberg” ахборот агентлиги.
 
 “Хитойнинг оммавий хавфсизлик вазирлиги Apple компаниясини АррStore’даги айрим иловалар маҳаллий қонунчиликка зид эканлигини маълум қилган, оқибатда улар олиб ташланди”, дейди “Iphone” компаниясининг матбуот котиби.
 
Бир неча йиллардан бери хитой халқи орасида оммабоп илова ҳисобланган Skype нима учун “қора рўйхат”га тушганига аниқ сабаб кўрсатилмаяпти.
 
Си Цзиньпин бошқаруви остида Коммунистик партия интернет тармоғидаги назоратни кучайтирди. Ҳозирги кунда ХХРда Whats App вақти-вақти билан блокланади.
 
Facebook, Twitter ва Google ижтимоий тармоқлари ҳам мамлакат ҳудудида тақиқланган.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Хитой АррStore Skype 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қандай автомобиль эгасисиз?

Барча сўровлар