...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиздан угина, биздан бугина: Лондонга “Реал”, Мадридга “Челси” футболчиси келди


09:38, 09.08.2018 Спорт
 3 613

Ковачич Лондонга учди, Куртуа бугун Мадридга етиб келади.

“Челси” ва “Реал” клуби дарвозабон Тибо Куртуа трансфери борасида келишувга эришди.
 
Бугун Бельгия терма жамоаси дарвозабони Мадридда тиббий кўрикдан ўтади ва “Сантьяго Бернабеу”да мухлисларга таништирилади.
 
26 ёшли посбон “Реал” билан 6 йиллик шартнома имзолайди. Лондонликлар бу трансфердан 40 миллион евро ишлади.
 
Шунингдек, “Реал” ярим ҳимоячиси Матео Ковачични “Челси”га бир йил муддатга ижарага берди.
 
Эслатиб ўтамиз, Куртуа “Челси”га 2011 йил “Генк”дан келиб қўшилган бўлиб, 3 йил давомида “Атлетико”да ижара асосида фаолият олиб борган. 2014/15 йил мавсумидан бошлаб “кўклар” таркибида кўриниш бера бошлаган.
 
Куртуа “Челси” футболчиси сифатида икки марта АПЛ чемпиони, Англия кубоги, ва Англия лига кубогида ғолиб чиққан.
 
“Реал” Ковачични 2015 йил “Интер”дан сотиб олган бўлиб, хорватиялик футболчи жамоанинг асосий таркибига киришни уддалай олмади. Аммо шундай бўлсада жамоа билан уч марта кетма-кет ЕЧЛ ғолиби бўлди. Умумий ҳисобда 9 та соврин қўлга киритди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тибо Куртуа Челси Матео Ковачич Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 1 519

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!