Коронавирус беморлари учун энг хавфли омил нима?

Саломатлик

image
Нима учун янги коронавирус аввалгиларига қараганда хавфлироқ? north_east

Нима учун янги коронавирус аввалгиларига қараганда хавфлироқ?

Коронавирус билан касалланганлар учун энг хавфли омил бу ортиқча вазн ҳисобланади. Бу ҳақда Нью-Йорк университети қошидаги Гроссман тиббиёт мактабининг тадқиқотчилари маълум қилишди.

Уларнинг сўзларига кўра, ортиқча вазндан азият чекадиган одамларда COVID-19 оғир ўтиши эҳтимоли жуда катта. Апрель ойида ўтказилган тадқиқотларда 8 мингга яқин оғир ва ўта оғир аҳволда шифохонага ётқизилган беморлар қатнашди. Уларнинг 46 фоизида ортиқча вазн аниқланган. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай одамларда кўпинча тананинг баъзи функциялари бузилади. Бу эса инфекцияни хавфини оширади. Уларнинг иммун тизими танадаги ортиқча ёғларга қарши курашишга ҳаракат қилади ва вирусларга қарши тура олмайди.

Олимлар Қўшма Штатлардаги семириб кетиш муаммоси мамлакатда коронавируснинг тез тарқалиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини инкор этмадилар. Статистикалар ҳам шуни кўрсатадики, энг кўп ортиқча вазндан азият чекадиган одамлар АҚШда.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 49 966 ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 853 нафари соғайган, 26 057 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 533 493 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Тадқиқот Ортиқча вазн

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг