... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Сиз қайси сериалларни кўргансиз? Ёхуд аёллар учун аёллар ҳақидаги фильмлар рейтинги!


16:04, 17.11.2017 Кино
 3 155

7 картиналардан бири романтик руҳиятда яратилган бўлса, яна бири қувноқ кайфият бахш эта олади.

Сериаллар мавзуси ёдга олинганида, аёлларнинг диққати жам бўлиши табиий. Сабаби бундай фильмларни томоша қилиш, аввало, аёлларнинг энг севимли машғулотидир.
 
Хориж картиналари асосида аёллар учун аёллар ҳақидаги энг яхши фильмлар ва сериаллар рўйхатини эътиборингизга тақдим этамиз. Улардан бири романтик руҳиятда яратилган бўлса, яна бири қувноқ кайфият бахш эта олади.
 
  1. “Оналар”
Қисқа метражли бу сериал ёшлик даврида рақс майдонларини доимий равишда тўлдириб келган 3 дугонанинг оила қуриб, фарзандли бўлишлари ҳақида. Сериал енгил руҳда яратилган бўлиб, “ҳазиллар” орқали оналикнинг барча машаққатларини очиб беради.
 
  1. “Психологлар”
Бу картинанинг бош қаҳрамонлари 3 нафар психолог аёллар ҳақида бўлиб, уларнинг асосий муаммоси олинган билимларини ўз ҳаётий амалиётида қўллай олмасликларидир. Аёлларнинг бири ҳаётида кўп эркаклар билан учрашган бўлса, яна бири ўз инжиқлклари билан яқинларини “безор” қилган. Учинчи аёл эса ўз “камчиликлари” билан овора. Курсдош дугоналар 10 йилдан кейин учрашишгач, бир-биридан психолог сифатида ёрдам сўрайдилар ва кейинги воқеалар ривожини фильмни томоша қилгач, билиб олишингиз мумкин.
 
  1. “Умидсиз уй бекалари”
Бу сериал кўпчилик аёллар ўртасида анча оммалашишга улгурган. 4 нафар уй бекалари ҳақидаги фильм бир неча йиллар давомида рейтингда етакчи ўринларни эгаллаб келган.
 
  1. “Муҳаббат ҳақидаги қисқа ҳикоялар”
Бу картина ҳаётий муҳаббат қиссалари ҳақида. Уни эҳтиросга берилувчан аёллар хуш кўришади.
 
  1. “10 кун ичида қай тарзда эркакдан қутулиш мумкин”
Бир эркакни аввал ўзига “севдириб”, кейин ундан “халос бўлиш” ҳақида мақола ёзиш учун буюртма олган журналистнинг ҳаётий кечинмаси ҳақидаги мазкур фильм ҳам комедик, ҳам романтик кайфият бахш эта олади.
 
  1. “Йиртқичлар шаҳри”
Фильм қаҳрамони ўзига мос жуфтини топиши учун бошдан кечирадиган саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади.
 
  1. “Бахтли ҳаётнинг қисқа муддати”
Бу сериал режиссёри оддий мелодраммани ўткир ижтимоий драмага айлантирган. Аёлларнинг ҳаётга бўлган қарашини ўзгача ракурсда кўрсатиб берилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Фильмлар Сериал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!