... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ситора Олимжонова бировнинг эрини тортиб олгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди


15:27, 14.08.2017 Шоу-бизнес
 41 891

Бир неча кундан буён Ситора Олимжонова ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритмай келаётган эди. Актриса кеча ижтимоий тармоқлар орқали ўзи ҳақида тарқалган “янгиликлар”га муносабатини билдирди.

Аввалроқ, актриса Ситора Олимжонова турмушга чиққани, актрисанинг тўйи Таиланддаги Пхукет оролида бўлиб ўтгани, бироқ у турмуш ўртоғини оммага кўрсатмагани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп ўтмай бир аёлнинг ижтимоий тармоқ орқали Ситора Олимжонова турмушга чиққан йигит менинг эрим қабилидаги иддаолари ёзилган ёзишмалари тарқатилди. Бироқ бу аёл кимлиги ва унинг ҳақиқатан бор-йўқлиги номаълум. Интернет оламида эса Ситора Олимжонованинг тўйи муҳокама майдонининг асосий мавзуси бўлди. Тўй суратларида куёвнинг йўқлиги эса бу муҳокамаларни янада жонлантирди.
 
Бир неча кундан буён Ситора Олимжонова ушбу гап-сўзларга ойдинлик киритмай келаётган эди. Актриса кеча ижтимоий тармоқлар орқали ўзи ҳақида тарқалган “янгиликлар”га муносабатини билдирди.
 
“Мени ўйлаб, вақт ажратиб, ғийбат қилганингиз ва умрингиздан ажратилган вақтингизни мени ғийбат қилиш учун ажратганингиз учун раҳмат, сизларга. Энди эса ўз ҳаётингиздаги муаммоларингизни ҳал қилинг, ўзингиз учун ҳам яшанг. Интернет тармоқлардаги ҳар хил иғво гаплардан четланиб, ўз ҳаётингиз, режаларингиз ҳақида ўйланг. Мен бу иғволарга эътибор қилмайман. Чунки иғво доим бўлган ва бўлади. Мен эса бугун жуда бахтиёрман, энг муҳими шу. Барчангизга катта раҳмат! Менга душманлик қиламан деб яхшилик қилиб қўйган ҳурматли “ЙЎҚ ХОТИН”га ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан”, деб ёзади Ситора Олимжонова.
 
Ситора Олимжонова ўз фикр-мулоҳазаларида ўзи ҳақидаги миш-мишларни тарқатган ва турмуш ўртоғимни тортиб олди, деб ёзаётган аёл асли йўқ экани, бу уюштирилганини айтмоқда. 

Теглар:Ситора Олимжонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Xamza
15:20 17.08.2017

Ўзбекистонда жой йўқмикан тўй қилишга! Мана бу дабдаба! Нимаям деймиз?! Бахтли бўлилар!


Мухаббат
13:09 17.08.2017

Мен Ситорани гапига кушиламан ғийбатдан кўра ишингни қил. Ўзи чиройли ёқимтой қобилятлиларни хеч ким кўролмайди. Агар барча гаплар рост бўлса кимлигини билдирсин. Эр бермоқ жон бермоқ деганлар. Эрига тегиб кўрсинларчи кимлигини ёшириш нарига турсин кимлигини унитиб инсоф ва иймонини йўқотиб шаллақилик қиларди.


Дилрабо
08:14 16.08.2017

Шамол булмаса теракни боши кимирламас Ситорахон нонни катта тишласангиз хам гапни катта гапирманг


Gulnoz
11:55 15.08.2017

Бу қизни ёқимтойгина деб ёқтирардим, кўнглим қолди


Saida
16:02 14.08.2017

никохи узокка чузилмаса кере буниям



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!