... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ситора Алимжонова кимга турмушга чиқди? Интернетдаги шов-шув ўринлими?


11:35, 10.08.2017 Шоу-бизнес
 13 799

Шу вақтгача актёр ва актрисаларнинг ортидан жуда кўп бўхтонларни эшитганмиз. Бу ҳам навбатдаги миш-мишми ёки ҳақиқат, буниси маълум эмас.

Аввалроқ, актриса Ситора Алимжонованинг турмушга чиққани ҳақида хабар берган эдик. Тўй Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди. Унда шоу-бизнес олами вакилларидан фақатгина Сўғдиёна Азимова иштирок этди.
 
Айни дамда ижтимоий тармоқларда актрисанинг тўйи кун мавзусига айланди. Telegram мессенжерида Ситора Алимжонова турмушга чиққан деб тахмин қилинаётган йигитнинг суратлари тарқатилмоқда. Гап шундаки, актрисаннинг тўйи билан боғлиқ тарқалган суратларнинг ҳеч бирида куёв акс этмаган эди. Айни вақтгача унинг кимга турмушга чиққани мавҳумлигича қолмоқда. Бироқ “Ситора Алимжонова турмушга чиққан йигит менинг турмуш ўртоғим” деб бонг ураётган аёл ҳам топилди. Ҳозирча унинг кимлиги ҳам номаълум. Ҳеч бир ОАВга расмий билдириш бермаган бу номаълум аёлнинг ижтимоий тармоқлардаги ёзишмалари Instagram ва Telegram’да яшин тезлигида тарқалмоқда. Аниқ далил ва исбот бўлмагани учун бу ёзишмаларни, аёлнинг иддаоларини ҳақиқий деб бўлмайди.
 
Шу вақтгача актёр ва актрисаларнинг ортидан жуда кўп бўхтонларни эшитганмиз. Бу ҳам навбатдаги миш-мишми ёки ҳақиқат, буниси маълум эмас. Аммо тўй хурсандчилиги билан оввора бўлган Ситора Алимжонова ўзи ҳақидаги бу гап-сўзларга ойдинлик киритганича йўқ. 

Теглар:Ситора Алимжонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Sirena
07:01 11.08.2017



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!