Марказий банк эсдалик тангаларнинг янги нархини белгилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эсдалик тангаларнинг 2019 йил 27 февралдан амалда бўладиган нархларини белгилади. 

Унга кўра: 

1 та олтин танга нархи ўзгармаслигича қолди ва  13 900 000 сўм этиб белгиланди. 

1 та кумуш танга нархи эса ўтган ҳафтага нисбатан 2 минг сўмга қимматлаб 266 000 сўмни ташкил этди. 

Эсдалик тангаларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.

Эслатиб ўтамиз, сотувга 1994-2009 йилларда зарб этилган, 2 хил олтин ҳамда 14 хил кумуш эсдалик тангалари қўйилган. Уларнинг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди. 

Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг