МСК 5 сиёсий партиянинг сайловда қатнашишига изн берди

Жамият

image

Бугун, 15 октябрь куни Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Йиғилиш кун тартибига “Сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш тўғрисида”, “Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ҳаражатлар сметаси тўғрисида”, “Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида”, “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Н.Раджаповнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида”ги тўртта масала киритилди.

Жорий йил 10 октябрдан бошлаб мамлакат сиёсий майдонида фаолият олиб бораётган бешта сиёсий партия ваколатли вакиллари томонидан Марказий сайлов комиссиясига Сайловчилар томонидан сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб қувватловчи имзолари қўйилган имзо варақалари тақдим этилди.

11-14 октябрь кунлари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилган таркибига МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари ички ишлар ва адлия органларининг хатшунос экспертлари, мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилган Эксперт гуруҳи тешкшириб чиқиб, ижобий хулоса берди. Ушбу жараёнда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам қатнашган. 

Бугунги йиғилишда Марказий сайлов комиссияси томонидан Эксперт гуруҳининг ижобий хулосаларига мувофиқ “Сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш тўғрисида” қарор қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий сайлов комиссияси

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг