Сурхондарёда 11 яшар бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 23 май куни соат 13:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида 11 ёшли боланинг ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодиаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.

1992 йилда туғилган ҳайдовчи  С.Х. Nexia-3 русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, вояга етмаган, 2009 й.т. С.Т.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг