... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Сильвестр Сталлоненинг энг машҳур фильми қайси? “Рокки” ё “Рэмбо” эмас


09:30, 11.07.2017 Кино
 1 554

Энг машҳур “Рокки” драмасининг сценарийсини Сталлоненинг ўзи ёзган. Спорт йўналишидаги ушбу фильмни актёр 3 куну 20 соатда ёзишга муваффақ бўлган.

Машҳур америкалик актёр, кинорежиссёр, продюсер ва сценарист Сильвестр Сталлоне юқори ижодий муваффақиятга эришган инсон. Биз сизга дунё тан олган актёрнинг томошабинлар эътирофига сазовор бўлган фильмдаги ижроларининг кетма-кетлигини тақдим этамиз.
 
1. Барни Росс (“Қўлга тушмаслар”). Мазкур жангари фильм суратга олиш вақтиданоқ машҳур бўлишга улгурган. 2010 йил 13 августда тақдимоти бўлиб ўтган фильмга 80 миллион доллар маблағ сарф этилган.
 
2. Рокки Бальбоа (“Рокки”). Энг машҳур “Рокки” драмасининг сценарийсини Сталлоненинг ўзи ёзган. Спорт йўналишидаги ушбу фильмни актёр 3 куну 20 соатда ёзишга муваффақ бўлган.
 
3. Жон Рэмбо (“Рэмбо: Биринчи қон”). Фильм узоқ вақт шавқатсиз кино деб ҳисобланган. Сабаби, фильмнинг ҳар ярим соатида бир одам ҳалок бўлади.
 
4. Жон Спартан (“Бузғунчи”). Жангари комедик фильм Сильвестр Сталлонега қанчалик мос келишини шу фильм исбот этган. Фильм 1993 йил режиссёр Марко Брамбилла томонидан суратга олинган.
 
5. Гейб Уокер (“Альпинист”). Мазкур фильм классик жангари фильм бўлиб, жанрнинг барча қонун-қоидаларига мос тарзда суратга олинган. 70 миллион доллар сарф этилган фильм 255 минг доллар даромад кўрган.
 
6. Рэй Танго (“Танго ва Кэш”). 1989 йилда кенг оммага намойиш этилган мазкур фильм жангари комедик жанрда суратга олинган. Фильм режиссёри Андрей Кончаловский.
 
7. Анжело Проволоне (“Оскар”). Сталлоненинг илк комедик роли. 110 дақиқалик фильм 1991 йилда суратга олинган.
 
8. Жо Бамовски (“Тўхта, йўқса онам отиб ташлайди”). Шу фильмда роль ижро этгани учун Сталлоне “Олтин малина” антимукофотида “энг ёмон актёр” сифатида эътироф этилган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Сильвестр Сталлоне Рокки Рэмбо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!