Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатларида муаммоли масалалар мавжуд эмас - Тоқаев

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи муносабати билан "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев иштирок этиб, нутқ сўзладилар. Қуйида Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг ушбу тантанали маросимда сўзлаган нутқи билан танишишингиз мумкин.


Ассалому алейкум!

Ҳурматли ва азиз ўзбек қардошлар!

Аса құрметті, Шавкат Миромонович, жеке Өзіңізге және Өзбекстан халқына жылы шыраймен қарсы алып, қонақжайлық көрсеткендеріңіз үшін зор алғыс айтамын. 

"Қазақ пен өзбектің базары да бір, мазары да бір" деп бабаларымыз бекер айтпаған. 

Екі халықтың тілі де, діні де, тағдыры да, тарихы да біртұтас. 

Халқларимиз Марказий Осиёдаги кўҳна ва буюк тамаддун ворисларидир. 

Биз кўплаб муҳим синовларни биргаликда енгиб, аждодларимиз анъаналари, қадриятлари ва маданий-маънавий меросини сақлаб қолдик. 

Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва самарали ҳамкорлик ушбу тарихий дўстликнинг мантиқий давомидир. 

Кейинги йилларда қардош ва дўст мамлакатларимизнинг сиёсий, иқтисодий, гуманитар алоқалари янада юксак босқичга кўтарилди. 

Чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бормоқда, товар айирбошлаш ҳажми муттасил ортмоқда. 

Шуни қатъий ишонч билан таъкидлашим мумкинки, бугунги кунда Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатларида муаммоли масалалар мавжуд эмас. Аксинча, дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ўзаро интилиш мавжуд. 

Қозоқ халқи азалдан қардошлик ва дўстлик ришталарига содиқ, яхши қўшничиликни қадрлайди. 

Биз доимо ўзбекларни ўзимизга қону қардош билганмиз ва шундай ҳисоблашда давом этамиз. 

Ўзбек халқи ҳам бизга нисбатан шундай илиқ туйғулар туяётгани бизга яхши маълум. 

Қардош халқларимизни ягона тақдир ва умумий келажак боғлаб туради. 

Биз асарлари Ўзбекистонда диққат билан ўрганиладиган аждодимиз Хўжа Аҳмад Яссавий билан фахрланамиз. 

Қозоқ ҳуқуқи ижодкорлари – икки буюк бий – Тўлебий ва Ойтекебий Ўзбекистонда мангу қўним топган. 

Биз Тошкентга алоҳида илиқ муносабатдамиз, зеро атоқли қозоқ зиёлиларининг ҳаёти ва фаолияти шу шаҳар билан боғланган. 

Қозоқ маданиятини қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон раҳбариятидан миннатдормиз. 

Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган кенг кўламли чора-тадбирлар учун миннатдорлик билдираман. 

Улуғ Абай биз, қозоқларни қардош ўзбек халқидан унинг эзгу фазилатлари, айниқса, камтарлик ва меҳнатсеварликни ўрганишга чақирган эди. 

Қозоғистонда муқим яшаётган ўзбеклар ўз маънавий, ижтимоий эҳтиёжларини тўлиқ қондира олишлари учун барча ишларни қилмоқдамиз. 

Мамлакатимизда деярли барча ҳудудларда очилган ўнлаб ўзбек этномаданият марказлари фаолият юритмоқда. 

Қозоғистонда ўзбек тили медиа соҳаси, таълим тизими, маданий ҳаётда қўлланилмоқда. Иккита ўзбек театри томошабинлар ўртасида муваффақият қозонган. 

Мамлакатингизда доимий равишда яшаб келаётган қозоқларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Ўзбекистон раҳбариятидан миннатдормиз. 

Ҳурматли дўстлар! 

Биз ҳақиқатдан тарихий воқеалар гувоҳи ва иштирокчисимиз. Жаҳон сиёсий харитаси ўзгариб, унда давлатларимиз муносиб ўрин эгаллади. 

Марказий Осиё минтақасининг муваффақиятли иқтисодий тараққиёти, барқарорлиги ва хавфсизлиги кўп жиҳатдан Қозоғистон билан Ўзбекистоннинг яқин ҳамкорлиги ва ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатларига боғлиқ. 

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатлари ҳақиқий юксалиш даврини бошдан кечирмоқда. 

Қозоғистонда ўтган Ўзбекистон йили яқин алоқаларимизни мустаҳкамлашга хизмат қилди. 

Унинг доирасида 200 дан зиёд қўшма тадбирлар ўтказилди, улар орасида Чимкентда бўлиб ўтган биринчи Ҳудудлараро форум алоҳида ўрин эгаллади. 

Икки томонлама товар айирбошлашни 5 миллиард долларга етказишдан иборат мақсадимиз сари изчил ҳаракат қилмоқдамиз. 

Ўзаро транспорт қатновини фаоллаштириш борасида иш олиб борилмоқда. 

Мамлакатларимиз транзит-логистика инфратузилмасини ривожлантириш Европа ва Осиё бозорларига чиқиш учун катта имкониятлар яратмоқда. 

Азиз ўзбекистонлик дўстлар! 

Ўзбекистонда Қозоғистон йили нафақат икки томонлама муносабатларимизда, балки бутун Марказий Осиёда ўзаро англашув ва ишонч муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этувчи ўзига хос улкан воқеадир. 

Мен мамлакатларимизнинг нафақат туркий, балки бутун жаҳон маданияти дурдонаси бўлган бош маънавий ва тарихий марказларини ўзаро боғлашни таклиф этаман. 

Туркистон, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини бир йўналиш орқали туташтирган ҳолда туризм кластерини очиш мумкин, деб ҳисоблайман. 

Қадірлі бауырлар! 

Ұлы Абайдың «Татулықтан артық жолдас жоқ» деген қанатты сөзі бар. 

Қазақ пен өзбектің қуанышы да, мұңы да, мақсат-мұраты да бір. 

Аждодларимиз васият қилган қозоқ ва ўзбек халқларининг дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини асраб-авайлаш – умумий бурчимиз. 

Өзбекстандағы Қазақстан жылын ашық деп жариялаймын! 

Ўзбекистонда Қозоғистон йилини очиқ, деб эълон қиламан!


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тоқаев

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг