Андижонда МИБ ходими калтакланди
Local
−
06 November 2019 7387 1 minute
Андижонда қарздорлиги сабаб яшаш хонадонини электр энергиясидан узиб қўйш учун келган Мажбрий ижро бюроси ходими фуқаро томонидан калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби маълум қилди.
Фуқаро О.С. электр энергиясидан қарздорлиги сабабли яшаш хонадонини тармоқдан узаётган МИБ Андижон шаҳар бўлими давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиб, 1 нафарини ёғоч бўлаги билан уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 5 ноябрь куни Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August