...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швецияда қўлга микрочип ўрнатиш оммалашмоқда


07:44, 20.11.2018 Олам
 5 648

Агар ўтган йили 100 га яқин одам шу йўл билан тўлов қилган бўлса, бу йил улар сони 4 мингдан ошган ва яна ошиб бормоқда.

Жорий йилнинг баҳоридан бошлаб Швецияда аҳолини чиплаштириш ишлари бошланганди. Одамлар бош бармоқ ва кўрсаткич бармоқ орасига пластик карта, рухсатнома ва бошқа ўзлари билан олиб юрувчи қурилмаларнинг ўрнини босувчи микрочип ўртишмоқда.
 
Агар ўтган йили 100 га яқин одам шу йўл билан тўлов қилган бўлса, бу йил улар сони 4 мингдан ошган ва яна ошиб бормоқда.
 
Бундай қулайлик ёрдамида ҳеч қандай ортиқча ҳаракатсиз эшик очиш, бирор нарса харид қилиш ёки жамоат транспортида тўловни биргина бармоқ билан бажариш мумкин.
 
Бундай янгиликка қарши бўлганлар ҳам бор. Биринчидан, скептиклар (қарши бўлганлар) ҳеч ким инсондаги маълумотларни ўғирланишидан сақлашга тўлиқ кафолат бера олмайди, деб ҳисоблашмоқда.
 
Иккинчидан, қурилмага кейинчалик GPS’нинг ҳам ўрнатилиши йирик компаниялар ходимларининг қаерда юрганини билиш учун кузатишни йўлга қўйишлари мумкин, деган фикр илгари сурилмоқда.
Бобурмирзо Умаров

Теглар:Микрочип Швеция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!