Коронавирус қурбонлари сони 123 нафарга кўпайди. 10 минг одам оғир аҳволда
Олам
−
14 Февраль 2020
9380Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ сўнгги маълумотлар маълум бўлди. Бугунга келиб, дунё бўйича вирус билан касалланганлар 65 247 нафарга етди.
Касалланганларнинг катта қисми 64 658 нафари Хитойнинг материк қисмида. Шунингдек, Японияда ҳам вирус билан заҳарланганлар 250 нафардан ошган. Уларнинг ярми “Diamond Princess” кемасида аниқланган беморлар ҳисобига тўғри келади.
Хитойдан ташқарида жами 500 дан ортиқроқ одам вирусга чалинган.
Айни вақтда коронавирусдан ҳалок бўлганлар 1491 нафарга етди. Ундан даволанганлар 7099 нафарни ташкил қиляпти. Беморларнинг 10 068 нафари ёки 19 фоизи оғир аҳволда. Кеча вирусдан ҳалок бўлганлар 1368 нафарни ташкил қилаётганди.
Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида жорий йилнинг январь ойидан бошлаб 13 февраль кунигача 837 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 27 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания ва Бельгияда аниқланди.
ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.
Янги коронавирусга Novel Coronavirus Pneumonia (NCP) номи берилди. У бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь