Сенат фарғоналик “валломат” масаласини кўриб чиқади

Жамият

image

Бир неча кундирки ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг йиғилишда соқол, рўмол масаласида билдирган фикри муҳокамаларга сабаб бўляпти. 

Вилоят ҳокими ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг бундай ҳаракати юқори палата комиссиясида кўриб чиқиладиган бўлди. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева маълум қилди.

“Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шухрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи 2 кундан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиб келинмокда.

Муҳокамалар жараёнида Шуҳрат Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида салбий эътирозларга сабаб бўлмокда. Шу муносабат билан ушбу ҳолат юзасидан бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилишини маълум қиламан”, дейди Танзила Норбоева Facebook`даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниев йиғилишда ким бўлишидан қатъи назар рўмол ўраган одамнинг рўмолини оғзига тиқиб қўйишини айтган. Шунингдек, кўтарилган баъзи масалаларда суд ҳукмисиз жазолашни қўллаш ҳақида кўрсатма берган.

Маълумот ўринада, Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси ўз ваколатлари доирасида:

- Сенат Раисининг топшириғи, сенаторларнинг ва фуқароларнинг мурожаатлари асосида ёхуд ўзининг ташаббуси билан ўз мажлисларида сенаторлар томонидан Сенат Регламенти нормалари ва Сенат аъзоларининг одоб қоидалари, шунингдек умум эътироф этилган ахлоқ нормалари бузилган ҳолатларни кўриб чиқади ҳамда баҳолайди;

- сенатор мақомини тартибга солувчи нормалар бузилганлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқади;

- сенаторлар орасида қоидабузарликларнинг олдини олиш бўйича комплекс чоралар кўради;

- сенаторлар Сенат Регламенти нормаларига ва Сенат аъзоларининг одоб қоидаларига риоя этаётганлиги устидан мониторинг олиб боради;

- Сенат аъзоларининг одоб қоидаларини бузган Сенат аъзосига нисбатан таъсир чораларини қўллаш, шунингдек Сенат Регламенти қоидалари бузилган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида Сенат Кенгашига таклифлар киритади;

- сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ва уни чақириб олиш тўғрисидаги материалларни Сенатда кўриб чиқиш учун тайёрлайди;

- Сенат аъзоларини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги материалларни Сенатда кўриб чиқиши учун тайёрлайди;

- Комиссия, унинг мажлисларига кўриб чиқиш учун киритилган масалаларни ҳал қилиш учун экспертлар ва мутахассисларни таклиф қилади;

- сенатор томонидан Сенат аъзоларининг одоб қоидалари бузилган тақдирда, унга тегишли бўлган зарур маълумотларни сўраб олади;

- Комиссия фаолияти масалаларига доир Сенат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

- Комиссия ваколатига кирадиган бошқа вазифаларни амалга оширади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Сенат Шуҳрат Ғаниев

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг