Шуҳрат Абдураҳмонов: вилоят ҳокими – вилоятнинг отаси дегани

Жамият

image

Бугун, 2 март куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов “қизил тоифа”га кирувчи андижонлик ёшларнинг 36 нафари билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Объектив, субъектив сабаблар билан “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифага ажратилган ёшлар ҳақида сўз очар экан, вилоят ҳокими Андижонда 11294 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг рўйхати борлигини қайд этди. 

"Ҳаётда нимадандир қоқилган, қийналган 11294 нафар ёшнинг рўйхатини менга шакллантириб беришган. Шу рўйхатдаги 11294 нафарни ҳамма раҳбарларга бўлиб чиқдим", деган Абдураҳмонов.

Шунингдек, ҳоким ўзига ҳам 36 нафар ёш бириктирилганини айтди. У билан юзма-юз ўтирганларнинг муаммосини шахсан ўзи ечиб беришга ваъда берган Абдураҳмонов "вилоят ҳокими – вилоят отаси" эканини урғулаган.

"Барчангиз билан танишиб, муаммоларни эшитиб, қўлимдан келганича бугун, бугун бўлмаса, эртага ечишга ҳаракат қиламан. Фақат аравани тортиб кетиш ўзингизга боғлиқ. Тортинмай, беркинмай гапираверинглар", деган у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шуҳрат Абдураҳмонов футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 17-тури доирасида “Андижон” ва “Олимпик” клублари ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қилган футболчиларга  iPhonе 14 смартфонларини, гол муаллифи Рубин Ҳебайга эса истаган автомашинасини олиб беришга ваъда қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Шуҳрат Абдураҳмонов вилоят ҳокими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг