Кейннинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Спорт

image

Англия терма жамоаси ва “Тоттенхем” клуби ҳужумчиси Харри Кейн жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.

“Манчестер Сити”га қарши Европа Чемпионлар лигаси ўйинида жароҳат олган 25 ёшли ҳужумчининг жароҳатидан қайта тикланиши учун камида 3 ой вақт кераклиги айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, Кейн “Тоттенхем” қолган учрашувларидан ташқари, Англия термаси таркибида Миллатлар лигаси финалини ҳам ўтказиб юборади.

Харри Кейн “Тоттенхэм” таркибида жорий мавсум АПЛнинг 28та ўйинида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 4та голли пас узатди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ҳамда “Тоттенхэм” ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрель куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенхем Харри Кейн

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг