ОЧЛ: Бугун “Локомотив” Саудия Арабистонида меҳмон бўлади
Спорт
−
09 Апрель 2019
4632Бугун, 9 апрель куни ҳам Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари давом эттирилади.
Тошкентнинг “Локомотив” клуби Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” жамоасига қарши майдонга чиқади. Учрашув Жидда шаҳридаги “Қирол Абдуллоҳ” стадионида Тошкент вақти билан соат 22:45да бошланади.
Маълумот учун, “Темирйўлчилар” шу пайтгача “Ал Иттиҳод” билан икки марта тўқнаш келишган бўлиб, ҳар иккала баҳс ҳам 1:1 ҳисобидаги дурранг билан якунланган эди. Бугунги баҳс томонлар учун учинчи расмий ўйинга айланади.
Жамоаларнинг Тошкентда ўткалиши керак бўлган жавоб баҳси 22 апрель санасига белгиланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023