Супероғир вазнда ўзбек боксчиси камар соҳибига айланди

Спорт

image

Супероғир вазнли ўзбек профессионал боксчиси Баҳодир Жалолов Нью-Йорк шаҳрида проф боксдаги олтинчи жангида рингга кўтарилди.

NABF камари учун ўтказилган мазкур баҳсда ўзбекистонлик спортчига мезбон боксчи Брендан Барретт рақиблик қилди. Олти раундга мўлжалланган ва Алберт Браун ҳакамлик қилган жанг муддатидан олдин якунланди. Баҳодир биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратди. 

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги илк чемпионлик камарини қўлга киритди. Энди супероғир вазндаги боксчида “NABF Junior Heavyweight Title” чемпионлик камари бор.

Маълумот учун, Жалоловнинг проф рингда ўтказган жанглари сони 6 тага етди. У барча жангларини муддатидан аввал нокаут билан якунлаган. Барретт бугун профессонал боксдаги 12-жангини ўтказди. Бунгача у 7 та жангда ғалаба қозонганди (5 та нокаут). Бугун мағлубиятларин сони 3тага етди (2 та нокаут). Ҳисобида яна 2 та дуранг бор.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал бокс Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

90

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг