АПЛда мавсумнинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Спорт

image

Тобора якунланиб бораётган Англия премьер лигасининг 2018-19 мавсумида яхши тўп сурган футболчилардан иборат рамзий терма жамоа эълон қилинди.

Рамзий терма жамоадан АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар орасига киритилган “Челси” етакчиси Эден Азар ундан ўрин олмаган.

Профессионал футбол ассоциацияси (PFA) талқинига кўра АПЛда мавсум рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди.

Дарвозабон: Эдерсон Мораес (“Манчестер Сити”).

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнолд, Эндрю Робертсон, Виржил ван Дейк (ҳаммаси – “Ливерпуль”), Эмерик Лапорт (“Манчестер Сити”).

Ярим ҳимоячилар: Фернандиньо, Бернарду Силва (иккиси – “Манчестер Сити”), Поль Погба (“Манчестер Юнайтед”).

Ҳужумчилар: Раҳим Стерлинг, Серхио Агуэро (иккиси – “Манчестер Сити”), Садио Мане (“Ливерпуль”).


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг