Ўзбекистон сентябрдан 4 давлат билан мунтазам авиақатновни тикламоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Туркия, БАА, Беларусь ва Қозоғистон Республикаси билан сентябрь ойидан бошлаб, босқичма-босқич равишда мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Бунда эпидемиологик вазият нотинч бўлган малакатлардан (қизил) ҳаво кемаси бортига қабул қилинаётган йўловчилардан COVID-19 касаллигига парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда фақат ПЗР (полимера занжирли реакация) орқали текширилиб, кўрсатгич манфий деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаб этилади. Маълумотнома инглиз ёки рус тилларида бўлиши лозим.

“Сариқ” ҳудуддан келувчи йўловчилар Санитария-эпидемиология хизмати ходимларига Covid-19 касаллигига ПЗР текшируви ёки экспресс тести маълумотномасини тақдим этиши керак.

Аввалроқ, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан хорижий давлатлардан кириш бўйича янги тартиб ўрнатилганди.

Унга кўра:

•    санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

•    коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

•    коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар — эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.


Мақола муаллифи

Теглар

авиақатнов

Баҳолаганлар

789

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг