Шотланд гуруҳи ўзбек қароқчилари ҳақида қўшиқ куйлади

Маданият-санъат

image

Шотландиянинг "Alestorm" мусиқий гуруҳи ўзбек қароқчилари ҳақида куйлади. "Ўзбекистон" номли қўшиқ ўзининг 2,4 млн обуначисига эга YouTube каналига жойланган.

Шотланд гуруҳи "Ўзбекистон" қўшиғи видеосини тақдим этди, унда Марказий Осиё мамлакатининг “қум денгизларида сайр қилаётган” хаёлий қароқчилар ҳақида ҳикоя қилинган. Матнда хонандалар Орол денгизи ва Самарқандни тилга оладилар. Қўшиқ якунида қаҳрамонлар "Ўзбекистонга ҳеч қачон бора олмасликларидан нолишади, чунки улар айтган қўшиқлари учун мамлакатда ўлимга ҳукм қилинган".

"Orda" нашрининг ёзишича, гуруҳнинг қароқчилар ҳақидаги қўшиғи контекстда  Ўзбекистоннинг тилга олиниши бироз кинояли, чунки мамлакатнинг океанга чиқиш имкони йўқ. Жаҳон океанига чиқиш учун ҳам ўзбекистонликлар камида иккита давлат ҳудудини кесиб ўтишлари керак. Айни пайтда қўшни давлатлар ҳам бундай  неъматдан бебаҳра. Мамлакатдаги Орол денгизи ҳам қуриб боряпти. Яна бир жиҳати Ўзбекистонда 2008 йилнинг 1 январдан бошлаб, ўлим жазоси бекор қилинган.

“Мақсадимиз Ўзбекистондаги энг машҳур гуруҳ бўлиш. Ўйлайманки, бу ашуламиз тарихий жиҳатдан юз фоиз тўғри”, дейилади "Ўзбекистон" клипи тавсифида.

Маълумот учун, "Alestorm" фольк-метал йўналишида куйлайдиган гуруҳ бўлиб, унинг қўшиқлари асосан қароқчиларга бағишланади. Уларнинг қўшиқлари "True scottish pirate metal" деб номланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шотланд гуруҳи ўзбек қароқчилари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар