... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Шошилинг! Олий ўқув юртига кириш учун охирги имконият


12:10, 05.09.2017 Реклама
 7 333

Ўқишга қабул қилинувчилар сони чегараланган. Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади.

Реклама
 
Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида дарс жараёнлари аллақачон бошланган бўлсада, Украина ОТМлари ҳамон абитуриентларни ўқишга таклиф этишда давом этмоқда.
 
Аввалроқ, сайтимиз орқали Украинадаги олий ўқув юртлари абитуриентларни имтиҳонсиз ўқишга таклиф этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бу шунчаки лоф эмас! Орадан бироз вақт ўтиб, ўзбекистонликлар бир ҳафта ичида Украинадаги олий ўқув юртлари талабаси бўлишга улгурдилар. Уларнинг биринчи гуруҳи 8 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Украинага йўл олади.
 
Ўзбекистонда 6 йилдан буён фаолият олиб бораётган “Inside-A” таълим маркази талаба бўлиш орзусидаги йигит-қизларга тўғри йўл-йўриқ кўрсатган ҳолда қизиқишлари ва иқтидорларига яраша маълум олий ўқув юртига йўлланма бериб, ҳужжатларини расмийлаштирмоқда. Украинага йўл олаётган ёшлар биринчи кунданоқ турар-жой билан таъминланади. Кейинги кунларда эса олий ўқув юрти фаолияти, жамоаси, талабалар ҳаёти билан танишадилар. Келгуси мақолаларда талабаларнинг Ўзбекистондан Украинагача бўлган қизиқарли сафарлари, ОТМларга илк ташрифлари акс этган видео ва фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган афзал, деганларидек ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўриб, гувоҳ бўласиз.
 
Текин пишлоқ қопқонда бўлади, дейсизми? Шубҳа ва ортиқча ваҳимага берилишга ҳожат йўқ. Ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинадиганлар ҳар ерда бўлганидек шартнома (контракт) пулини тўлайдилар ва талабалар сафидан ўрин оладилар. Энг муҳими, олий ўқув юртларини битирганларга халқаро даражадаги диплом берилади.
 
Бугунгача “Inside-A” таълим маркази ёрдами билан 350 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар Украина ОТМлари талабаси бўлишга муяссар бўлди. Ўзбекистондаги хизматлар – маслаҳат ва ОТМга йўлланма бериш, ҳужжатларни расмийлаштириш бепул амалга оширилади.
 
Абитуриентлар Украинадаги қуйидаги 7 энг нуфузли ОТМларга ҳужжат топширишлари мумкин.
 
Юридик йўналиш:
  • Харьков миллий юридик университет
 
Тиббиёт йўналиши:
  • Харьков миллий тиббиёт университети
  • Харьков миллий фармацевтика университети
  • Украина стоматология тиббиёт академияси
  • Киривоград миллий тиббиёт университети
 
Техника йўналиши:
  • Пётр Василенко номидаги Харьков миллий қишлоқ хўжалиги техника университети
  • Харьков политехника университети
 
Ўқишга йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
 
  • Фуқаролик паспорти нусхаси
  • Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси
  • Мактаб ёки касб-ҳунар коллежи дипломи ва иловаси
 
ОТМларда таълим жараёнлари рус тилида олиб борилади. Истовчилар инглиз тилидаги гуруҳларга бўлиниб ўқишлари ҳам мумкин. Таълим икки семестрга бўлинган. Ўқув йили ўртасида – қишда 14 кунлик, ёзда эса 2 ойлик таътил берилади. Талабалар дарсдан бўш вақтларида ишлашлари, амалиёт ўташлари мумкин.
 
Ўқишга қабул қилинувчилар сони чегараланган. Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади.
 
Қўшимча маълумот олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамлар ва манзилга мурожаат қилишлари мумкин.
 
Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Муқимий кўчаси 158. Мўлжал: Метронинг “Новза” (собиқ “Ҳамза”) бекати
 
Тел.: +99897 7696405, +99897 7696403.
 
Батафсил маълумотлар билан www.medicaleducation.in.ua сайти орқали танишишингиз мумкин.

Гувоҳнома №570367

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!