Сирдарёда электр тармоқларини тиклаш ишлар олиб бориляпти (фото)

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятида рўй берган Сардоба сув омборидаги авария оқибатида электр тармоқларига ҳам катта шикаст етди. Ҳозирда ушбу тармоқни тиклаш жараёни кетмоқда. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

"Президент табиий офат етган ҳудудларда бўлиб жабр кўрган аҳоли вакиллари билан учрашуви чоғида ҳудудларга биринчи галда электр энергияси ва табиий газ таъминоти тез фурсатларда тикланиши ҳақида айтиб ўтган эди.

Шу маънода "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Сирдарё вилоятининг қатор ҳудудларида издан чиққан электр энергияси таъминотини тиклаш ва мазкур аянчли ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида 100 нафардан ортиқ ишчи-ходим, бундан ташқари 50 дан ортиқ махсус техника жалб қилинди" дейилади хабарда.

Фото:"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

Фото:"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

Таъкидланишича, сирдарёлик ҳамкасбларга кўмак кучи сифатида Фарғона, Андижон, Наманган ва бошқа вилоятлардан ҳам махсус техника ва зарур жиҳозлар билан Сардобага етиб келишган. Ҳозирда офат етган ҳудудларда трансформатор пунктларини сув ювиши натижасида вужудга келган лойдан ва чиқиндилардан тозалаш, шунингдек, тошқин натижасида яроқсиз ҳолга келган таянч устунларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Фото:"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

Маълум қилинишича, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида ҳудудга келган ҳарбий хизматчилар ва бошқа кўнгиллилар учун қурилган вақтинча яшаш жойларини электр энергияси билан таъминлаш ишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар кўрган ҳудудларда "Балиқчи", "А. Таиров", "Уч том", "Янги ҳаёт" нимстанциялари сув остида қолиши натижасида 8 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясидан узилиб қолган.

Фото:"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

Фото:"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Матбуот хизмати

Жамият ходимлари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг