Шомуродовнинг голи “Ростов”га 3 очко келтирди

Спорт

image

Кеча, 14 апрель куни Россия премьер лигасининг 23-тур ўйинлари ўтказилди. 

Таркибида ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган “Ростов” ўз майдонида “Спартак Москва” жамоасини қабул қилиб, 2:1 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ўйиннинг иккинчи тайми 63-дақиқасида майдонга тушган Элдор Шомуродов 80-дақиқада жорий мавсумдаги иккинчи голини киритиб, “Ростов”га 3 очкони тақдим этди.

Еврокубоклар зонаси учун курашаётган жамоа айни пайтда 35 очко тўплаб, турнир жадвалининг 6-ўринида бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

РПЛ Элдор Шомуродов Ростов

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг