Шоҳжаҳон Эргашев IBF рейтингида пастлади
Спорт
−
12 Январь
7893Халқаро бокс федерациясининг (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтинги эълон қилинди. Мазкур йўналишда супер енгил вазн тоифасида камар учун жанг қилиб имкониятни бой берган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев рейтингда 6 поғона пастлади.
32 ёшли боксчи ўтган ойга кўра, 8-ўринни эгаллаганди. Январь ойи бўйича жадвалда Эргашев 14-поғонада қайд этилди.
Ярим ўрта вазн тоифасида жанглар ўтказадиган яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов эса ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолди (14-ўрин).
-69,8 кг даги чарм қўлқоп устаси Исроил Мадримов ҳам рейтингда бир поғона пастлади. У жадвалда 12-ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023