Шоҳасан Мирзаматовнинг янги жанги санаси ва рақиби эълон қилинди

Спорт

image

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Шоҳасан Мирзаматов навбатдаги жангини 19 апрель куни ўтказади. Бу ҳақда Мирзаматов жанг қиладиган лига матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 33 ёшли MMA устасига ўша куни Octagon 57 турнири доирасида октагонга кўтарилади. Унга озарбайжонлик Эмин Шарифов рақиблик қилади.

Қайд этиш жоиз, Мирзаматов охирги жангини Octagon 51 турнири доирасида бразилиялик Нильсон Гомесга қарши ўтказиб, муддатидан аввал зафар қучганди. У Octagon 54 турнири доирасида қозоғистонлик Георгий Кичигин билан камар учун жанг қилиши керак эди, бироқ жароҳати сабаб Кичигинга қарши жанг бекор қилинганди.

29 ёшли Шарифов шу вақтга қадар MMA'да 6 та жанг ўтказиб, 5 тасида ғалаба қозонган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Мирзаматов эса 14 та тўқнашувда қатнашиб, 11 тасида рақибларидан устун келган, 3 та баҳсда эса мағлубиятга учраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳасан Мирзаматов Эмин Шарифов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг