Ислом цивилизация марказидаги ёнғин тафсилотлари очиқланди
Жамият
−
05 Декабрь 2019
14039Аввалроқ, пойтахт Тошкент марказида қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ушбу ёнғин тафсилотларини очиқлади. Унда қайд этилишича, ёнғин бугун соат 16:38да, Олмазор тумани, Зарқайнар 1-тор кўчасида жойлашган янги қурилаётган Ислом цивилизация маркази худудида чиққан. Бинонинг 150 кв метр майдонида теплоизоляция (пенопласт) маҳсулотлари ёнган.
Ёнғиндан янги қурилаётган бинога зарар етмаган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 16:44да етиб борган. Кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 16:54да қуршаб олиниб, соат 17:06да ўчирилган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ёнғин жойига 16 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.
“Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади”, дейилади баёнотда.