“От изини той босар”: “Автотест”га ўринбосар топилди

Жамият

image

Бир неча кун илгари “Avtotest Report” МЧЖ юридик шахсларнинг юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларини, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.

Шундан сўнг, йўл ҳаракати иштирокчиларида “энди, малака ошириш учун қаерга мурожаат қилишимиз керак?” деган саволлар туғилди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мазкур саволларга жавоб берди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти малака ошириш курсларини очиш учун лицензия олиш ишларини ниҳоясига етказмоқда. “Ватанпарвар” ташкилотининг республиканинг барча ҳудудларида тармоқлари мавжуд. Яқин кунларда юридик мақомдаги ташкилотлар “Ватанпарвар” ташкилотининг ҳудудий тармоқларига мурожаат қилишлари ҳамда белгиланган тартибда малака ошириш курсларида ўқишлари мумкин бўлади.

ЙҲХББ Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси биринчи қисмига ўзгартиришлар киритилганини эслатиб ўтди. 

Ўзгартиришларга асосан юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган тақдирда уларга нисбатан маъмурий чора кўрилишига, яъни энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Қонун билан киритилган мазкур ўзгартиришлар жорий йилнинг 4 август кунидан кучга киради.

Амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандига асосан транспорт воситасининг ҳайдовчиси ички ишлар органлари ходимлари талаб қилганда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда — ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисидаги сертификатини текшириш учун тақдим этиши шарт.

Юқоридагиларга асосланган ҳолда юридик шахс мақомига эга корхона ва ташкилотлар раҳбарларигажорий йилнинг 4 август кунидан эътиборан “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларини бузган, яъни малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати бўлмаган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли маъмурий жазо чоралари қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Автотест Ватанпарвар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг