Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 2-5 сентябрь куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4 сентябрда +12...+17 даража, 5 сентябрда +8...+13 даража, кундузи 2 сентябрда +25...+30, 3-5 сентябрда +20...+25 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда +12...+17 даража, 3-4 сентябрда +15...+20 даража, кундузи 2-3 сентябрда +28...+33 даража, 4-5 сентябрда +23...+28 даражагача пасаяди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда +12...+17 даража, 3-4 сентябрда +15...+20 даража, кундузи 2-3 сентябрда +27...+32 даража, 4-5 сентябрда +23...+28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда +13...+18 даража, 3-5 сентябрда +15...+20 даража, кундузи 2-3 сентябрда +30...+35 даража, 4-5 сентябрда +28...+33 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади, 3-5 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-3 сентябрда +13...+18 даража, 4-5 сентябрда +15...+20 даража, кундузи 2-3 сентябрда +25...+30 даража, 4-5 сентябрда +23...+28 даража бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, 2-3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда +10...15 даража, 3-5 сентябрда +8...13 даража, кундузи 2-3 сентябрда +17...22 даража, 4-5 сентябрда +15...+20 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг